Lamborghini Huracan қирувчи самолёт қиёфасида

Lamborghini Huracan қирувчи самолёт қиёфасида

Lamborghini компаниясининг навбатдаги махсус версияси итальян суперкар ва авиация ишқибозлари учун чиқарилган, дейиш мумкин. Автомобиль номи — LP 610-4 Avio.

Lamborghini Женева кўргазмаси мобайнида намойиш этган автомобилларнинг энг зўри Centenario гиперкари бўлди. Осмон баробар (2 млн евро) нархига қарамасдан кўз очиб-юмгунча сотилиб кетди. Аммо шу марканинг Huracan LP 610-4 Avio русуми автосалонда қатнашмоқда.

Huracan LP 610-4 Avio оддий ва Centenario даражасида қиммат бўлмаган машинадир. Энг муҳими ёзда эркин савдога чиқарилишидир. Ушбу русум ҳам чекланган нусхада ишлаб чиқарилади (250 дона) ҳамда кўплаб нодир хусусиятларга эга.

Автомобиль кузовининг беш хил ранги Италия Ҳарбий-ҳаво академияси рангларига ишорадир. Бортда L63 рақами бор: L – Lamborghini, 63 – компания асос солинган йилни англатади. L63 ёзуви машина интерьерида ҳам учрайди.

Автомобилга 5,2 литрли V10 мотори ўрнатилган бўлиб, 610 от кучига эга. Lamborghiniчилар ишонтиришига қараганда, суперкар тезлиги 3,2 сониядаёқ юзга чиқади. Энг юқори тезлиги 325 км/соат.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"