Land Rover Discovery Sport поездни 10 км масофага судради

Land Rover Discovery Sport поездни 10 км масофага судради

Land Rover Discovery Sport йўлтанламаси тортган темир йўл составининг вазни юз тоннага тенг. Бу йўлтанламас вазнидан 60 ва максимал тортиш кучидан 40 баробар ортиқ деганидир.

Бу тажриба Швейцария шимолида жойлашган темир йўлнинг 10 кмли бўлагида ўтказилди. Йўналиш Рейн дарёси устидаги Хемисхофен кўпригидан ўтган бўлиб, кўприк баландлиги 25, узунлиги 285 метрга тенг.

Aquarius Railroad Technologies компанияси “Лэнд Роуер” учун темир йўлга махсус ғилдирак ясаб берди. Ғилдирак ҳаракат давомида машинанинг турғунлигини сақлайди.

Бошқа жиҳатлари бўйича Discovery Sport стандарт русумдан фарқ қилмайди. Икки литрли, V4 Ingenium дизель мотор қуввати 180 от кучига тенг, айлантириш моменти 430 Н·м. Terrain Response тўла узатма тизими ўрнатилган.

Land Rover компанияси темир йўлда биринчи марта тажриба ўтказаётгани йўқ. Масалан, 1989 йилда Англияда Discovery I йўлтанламаси 2,5 литрли турбодизелнинг қувватини намойиш қилиш учун бир нечта йўловчи вагонларини судраган.

2011 йилда Австралияда Ford Ranger пикапи рельс бўйлаб 160 тонна вазндаги буғ локомотивини тортган. Пикапга 3,2 литрли дизель мотор ўрнатилган бўлиб, қуввати 200 от кучига, айлантириш моменти 470 Н·мга тенг бўлган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"