Lexus Nxга муздан ясалган ғилдирак ўрнатилди

Lexus Nxга муздан ясалган ғилдирак ўрнатилди

Шов-шув кўтариш мақсадида япон компанияси дунёда биринчи бўлиб автомобилга муз-ғилдирак ўрнатди.

Муз-ғилдираклар 2,2 тоннали кроссовер оғирлигига бардош бериши зарур. Инженерлар моделни компьютер ёрдамида лойиҳалаштирди, чунки Lexus NX юриши ҳам керак эди.

Ғилдиракка Британиянинг Hamilton Ice Sculptors компаниясининг тўрт ҳайкалтароши шакл берган. Улар 36 соат муз йўниб, “диск”, “шина”ларини қўйди. Муз-ғилдирак жилоланиши учун унга диод чироқчалар ўрнатилди.

Лондон кўчаларига ғаройиб ғилдиракли кроссовер чиқишидан олдин -30ºС ҳароратли совутгичда беш сутка сақланди.

Бу ишлар барчаси икки дақиқали видеоролик учун. Марҳамат томоша қилинг.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"