Лондон канализациясини Terminator тозалайди

Лондон канализациясини Terminator тозалайди

Terminator ассенизацияловчи машинанинг номидир. У канализация чиқиндиларини ташиш учун мўлжалланган. Қудратли ассенизатор-машина Лондоннинг янги инфратузилмаси қисмига хизмат кўрсатади

Бунгача Лондоннинг энг кучли ассенизатор-машинаси Megatron бўлиб, Scania R620 шассисига қурилган эди. Бугунга келиб Hydro Cleansing Limited номли маҳаллий компания “Терминатор”ни яратди.

Видеолавҳада Megatron кўрсатилган.

Машинанинг иккита вакуум насоси бор. Машина канализацияга узун эгилувчан қувурларни тушириб суюқ ахлатни сўриб олади. Автоцистернада оқим қайта айланиб тозаланади. Бошқа машиналар тўрт кунда бажарган ишни “Терминатор” бир кунда бажаради.

Янги машинани яратишга икки йил вақт кетди. Аэрография, хром ва кўплаб чироқлар билан безалган улкан машинани ясашга рекорд маблағ сарфланди: 985 минг евро.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"