MAN ва Volkswagen янги юк машинаси ишлаб чиқармоқчи

MAN ва Volkswagen янги юк машинаси ишлаб чиқармоқчи

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги Volkswagen Crafter русуми Mercedes Sprinter асосида яратилган, аммо иккинчи авлод русуми Мерседес мутахассислари иштирокисиз яратиляпти. Янги юк машинаси оригинал услубда ишлаб чиқарилади.

“Фолксваген” корхонасига янги “Крафтер”ни яратишда MAN ёрдамлашади. MAN юк машиналари, автобус ва двигателлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган компания бўлиб, асосий акционери (55,9 фоиз) Volkswagen Group ҳисобланади.

Volkswagenнинг микроавтобус, фургон ва бортли юк машиналари Daimler концерни заводларида ишлаб чиқарилади

Янги Crafter-2 дебюти 2016 йилнинг кузида Ганновердаги IAA автосалонида ўтказилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"