Машҳур Vespa скутерининг электромоторли версияси яратилди

Машҳур Vespa скутерининг электромоторли версияси яратилди

Скутер деганда, шубҳасиз, кўпчиликнинг кўз ўнгида Италиянинг Piaggio фирмаси томонидан яратилган Vespa модели гавдаланади. Скутерсозлик саноатида катта тажрибага эга мазкур компанияга бундан роппа-роса 70 йил олдин асос солинган.

3D News сайтининг хабар беришича, Piaggio компанияси ҳам Harley-Davidson изидан бориб, ўз моделларига электрда ишлайдиган моторларни ўрнатмоқда. Бу билан фирма атроф-муҳит тозалигини сақлашга ҳам ҳисса қўшишни режалаштирган. Шу мақсадда Piaggio Vespa скутерининг электромоторли версиясини яратди.

1478693805_Piaggio-Vespa-Elettrica--768x454

Vespa Elettrica скутери 2017 йилнинг иккинчи ярмида сотувга чиқарилади. У ташқи тарафдан бензинли аналогдан катта фарқ қилмайди. Ҳозирча EICMA мотокўргазмаси доирасида тақдим этилган Vespa Elettrica’нинг техник параметрлари ва нархига аниқлик киритилмаган. Тахминларга кўра, батареяни бир марта зарядлаб, скутерда камида 50 км йўл босиш мумкин бўлади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.