Машина соатига 120 км тезликда шинасиз ҳаракатланмоқда (видео)

Машина соатига 120 км тезликда шинасиз ҳаракатланмоқда (видео)

Айтайлик, машинани тез ҳайдаганча қаергадир шошиб кетмоқдасиз ва тўсатдан шинангиз ёрилиб кетди. Ўз-ўзидан сафарингиз якун топади. Аммо ҳаётда бундай бўлмаслиги ҳам мумкин экан.

Одамзот машинасининг таъмирталаб ҳолатини тан олгиси келмайди. Мотор ғалати товуш чиқардим, шина бўшашиб қолганми – дарҳол чорасини кўришни ўйламайди. Вақтни қизғанишади.

Қуйидаги видеони томоша қилгач, “темир тулпорингиз”нинг ғилдиракларини бир кўздан кечириб қўйинг. VW Jetta ҳайдовчиси олд шинаси рўмолчадек тахланиб кетганига қарамасдан 120 км/соат тезликда ҳайдаб кетмоқда.

Бу видеони кўргач, ҳайдовчисиз “ақлли автомобиль” нақадар кераклиги ҳақида беихтиёр ўйлайсан, киши.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"