Машинадан ҳам оғир велосипедни кўрганмисиз?

Машинадан ҳам оғир велосипедни кўрганмисиз?

Конструкторлар велосипед вазнини камайтириш учун тиришиб ётган бўлса, белгиялик Жефф Питерс дунёдаги энг оғир велосипедни яратди. Баҳайбат велосипед оғирлиги нақ 860 кг.

Гиннес китобида номи қайд этилиши учун Жефф антиқа велосипедида 100 м йўл  босиши керак бўлди ва бу вазифани у осонгина уддалади.

Велосипед баландлиги 2,26 м, узунлиги эса 5,03 м. Велосипедга ўрнатилган улкан трактор ғилдиракларини узатма механизмлар ва занжирлар воситасида Питерс тепкини босиб айлантиради.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"