Mazda Токиодаги автосалонда RX-8 ўринбосарини намойиш этади

Mazda Токиодаги автосалонда RX-8 ўринбосарини намойиш этади

Mazda компанияси RX-7 ва RX-8 моделлари ўринбосари бўлиши кутилаётган RX-9 номи остидаги янги автомобилнинг илк тасвирларини эълон қилди. Autoblog нашри маълумотларига кўра, машина прототипи намойиши 2015 йил октябрь ойи охирида Токиода бўлиб ўтадиган автосалон чоғида бўлиб ўтади.

Норасмий маълумотларга кўра, янги маҳсулот такомиллаштирилган Mazda6 платформаси асосида ишлаб чиқилади. Юқори технологияли материаллардан фойдаланилгани ҳисобига автомобиль вазри 1300 килограммдан ошмайди.

RX-9 буткул янги роторли (машинанинг айланадиган қисми) мотор билан таъминланади. Ушбу янгича мотор ўзининг кам мой ва ёнилғи талаб қилиши, экологик жиҳатдан самарадорлиги ва роторининг ўрта диапозонда муаммоларсиз айланиши билан ажралиб туради. Двигателининг қуввати эса 450 от кучига эга бўлиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, моделнинг гидрид намунасини ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!