Mercedes-AMG компанияси Formula-1 болиди асосида янги гиперкар яратади

Mercedes-AMG компанияси Formula-1 болиди асосида янги гиперкар яратади

Mercedes-Benz ва Mercedes-AMG компаниялари жаҳон бозорига Formula-1 болидларидан олинган 1,6 литрли V6 турбомотор билан таъминланган янги гиперкарни чиқаришни режалаштиришган. Evo нашрининг ёзишича, айни пайтда янги спорт гиперкари дизайн босқичидан ўтмоқда. Гиперкарнинг дебюти эса 2017 йилда бўлиб ўтади.

Янги гиперкар Mercedes-Benz W07 Hybrid болидининг двигатели асосида тайёрланади. Айни пайтда мазкур болидда Льюис Хэмилтон ва Нико Росберг турли пойгаларда иштирок этишмоқда.

Тахмин қилинишича, янги модель агрегати болидни яратган мутахассислар томонидан ишлаб чиқилади. Шунингдек, мотор ҳажми 2,0 литрга оширилиши тўғрисида ҳам турли хабарлар тарқалган. Гиперкарга янги компрессор, стартер-генератор, юқори самарадорликка эга совитиш тизими ва бутунлай янги узатмалар коробкаси ўрнатилади.

25535-1472652303-kompaniya-mercedes-amg-postroit-novyy-giperkar-s-motorom-ot-bolida-f1

Гидрид моторли автомобиль жами қуввати 160 от кучини ташкил қиладиган 3 та электр мотор билан таъминланиб, тўлиқ узатмали тизимда ҳаракатдаланади. Гибрид агрегатларнинг умумий қуввати 1000-1500 от кучига тенг бўлиши айтилмоқда, шундан ички ёниш мотори тахминан 900 та от кучига эга бўлади. Гиперкар соатига 350 км тезлик билан ҳаракатланиб, 100 км/ст тезликка 2,5 сонияда эриша олади.

Mercedes-AMG гиперкарининг ташқи дизайни  F1 болиди ва LMP1 таснифидаги пойга прототипи услубида яратилади. Автомобилнинг вазни  тахминан 1000-1300 кг атрофида бўлиб, унинг конструкциясида асосан карбон, альюминий ва бошқа енгил материаллардан фойдаланилади. Шунингдек, гиперкар тўлиқ бошқариладиган шассилар, тяга векторини ўзгартириш тизими ва фаол аэродинамик элементларга эга бўлади.

25535-1472652319-kompaniya-mercedes-amg-postroit-novyy-giperkar-s-motorom-ot-bolida-f1

Юқорида айтилганидек, автомобиль Mercedes-AMG компаниясининг 50 йиллик юбилейи арафасида кейинги йилда намойиш этилиши мумкин. Компания ушбу гиперкарни 50 та нусхада ишлаб чиқаради. Тахминий нархи – 4000 000 евро.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.