Mercedes-Benz биринчи электрли юк машинасини тақдим этди

Mercedes-Benz биринчи электрли юк машинасини тақдим этди

Tesla Motors юк машиналари тайёрлашни бошлагач, Mercedes маркасига қарашли Daimler концерни рақобатда ютқазгиси келмади ва биринчи электрли юк машинасини яратди. Оғирлиги 26 тонна бўлган машина Германиянинг Штутгартида намойиш этилди. Унинг номи Mercedes-Benz Urban eTruck бўлиб, шаҳар шароитида яқин масофаларга юк ташиш учун мўлжалланган. Бундай автомобиль қатновидан шаҳарликлар мамнун бўлиши турган гап, чунки электромобиль ҳавони ифлослантирмайди ва шовқинсиз юради.

Urban eTruck тўла заряди билан 200 км йўл босади. Инженерлар синов ишларини куздан бошлайди. Аммо ялпи ишлаб чиқарилишига вақт эрта, бу келгуси ўн йиллик режаси таркибидадир.

Компаниянинг пресс-релизида 2025 йилгача аккумуляторлар нархи анчагина пасайиши, бу эса унумдор ва сиғими юқори батареялар ишлаб чиқарилишига имкон яратиши кўрсатиб ўтилган. Бу муддатга қадар инфраструктура тайёр бўлиб, электрли юк машиналари ялпи ишлаб чиқара бошланиши мумкин.

Аввалроқ, Tesla Motors биринчи электрли юк машинасини яратаётгани ҳақида хабар берган эдик. Рус машинасозлари ҳам замондан ортда қолмаслик учун КамАЗ асосида электрли юк машинаси тайёрлашга киришган.

Tesla

Tesla

КамАЗ

КамАЗ

Электрли юк машиналарни жорий этиш ҳудуд бўйлаб зарядлаш станциялари тармоғини барпо этишни тақозо қилади. Шунинг учун германиялик инженерлар ҳам, россиялик инженерлар ҳам тез орада электрли юк машиналари кўпайиб кетишига ваъда бермаяпти.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"