Mercedes-Benz гибрид водородмобиль прототипини кўрсатди

Mercedes-Benz гибрид водородмобиль прототипини кўрсатди

Автомобилнинг ноёблиги бирйўла водород ва электрга ишлашидадир. Шу турга мансуб Hyundai ix35 ёки Toyota Mirai русумларининг электр двигателлари энергияни водород ва кислород бирикувидан олса, янги Mercedes-Benz GLC F-CELL (номи шундай) водород элементини йўлга сарфлаш билан бирга электр тармоғидан зарядлана олади.

Тўғри, гибрид водородмобиль аккумуляторнинг ўзига ишлаганида 50 кмча юради холос. Бироқ водород билан тўлдирилганида (тахминан 4 кг олади, бунга уч дақиқа вақт сарфланади) 500 км йўл босиши мумкин.

Прототипда иккита водород баки бўлиб, бири орқа ўқнинг олдида, иккинчиси марказий тоннелда жойлаштирилган. Аккумуляторлар эса орқа ўқ устига жойланган. Аккумуляторни зарядловчи улагич (разъём) ўнг, водород тўлдириш тешиги эса чап тарафда.

Ушбу машина 2017 йилдан бошлаб ялпи ишлаб чиқарилади. Ҳозирча, баҳоси айтилмади, аммо автомобиль мухлислари 50 минг евро баҳо беришяпти.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"