Mercedes-Benz GLC 450 AMG Coupe русумини яширинча суратга олишди

Mercedes-Benz GLC 450 AMG Coupe русумини яширинча суратга олишди

Немис концерни тақдимотга тайёрлаётган номи узундан узоқ Mercedes-Benz GLC 450 AMG Coupe ноёб кроссоверининг фотосуратлари яқиндагина очиқ манбаларда пайдо бўлди. Янги русумни Женевадаги автомобиль шоусида намойиш этиш мўлжалланяпти.

Автомобилни Штутгарт кўчаларида синовдан ўтказилаётган чоғида учратиб қолинди. Экспертлар фикрича, у Бавария BMW X4 моделининг асосий рақобатчиси бўлади.

Расмларга кўра унинг ташқи кўриниши тўпорироқ, шунингдек, томи нишаб кўринишда.

Норасмий манбаларга кўра янги авто орқа узатмали бўлади ва такомиллаштирилган тормоз тизимига эга бўлади. Қолган барча маълумотлар, ҳозирча, сир тутилмоқда.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"