Mercedes-Benz Россияда автомобиль ишлаб чиқармоқчи

Mercedes-Benz Россияда автомобиль ишлаб чиқармоқчи

Бугунги кунда  Mercedes-Benz компанияси Россия ҳудудида автомобиллар ишлаб чиқариш юзасидан мазкур давлат ҳукумати билан музокараларни бошлаб юборган. Бу ҳақда «Мерседес-Бенц РУС» акционерлик жамиятининг раҳбари Ян Мадея ТАСС ахборот агентлигига хабар берган.

Бўлғуси шартноманинг барча тафсилотлари ҳазирча махфий сақланмоқда. Аввалроқ Москва областининг губернатори Андрей Воробьев «Россия 24» каналига берган интервьюсида, Россияда ишлаб чиқариладиган Mercedes-Benz автомобиллари тахминан 2018 йилда конвейердан чиқишини маълум қилган эди. Қўшма корхонага тегишли завод Солнечногорск туманида, Шереметьево аэропортига яқин жойда қурилади.

Агар ушбу келишув амалга ошса, Россияда йилига 25 минг дона атрофида Mercedes-Benz автомобилларини ишлаб чиқарилади. Лойиҳада доирасида Daimler компаниясига КамАЗ ҳамкорлик қилиши тахмин қилинмоқда.

Илк марта Mercedes-Benz автомобиллари Россияда ишлаб чиқарилиши мумкинлиги тўғрисидаги хабар бундан икки йилча аввал пайдо бўлган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Mercedes-Benz

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.