Mercedes-Benz йўлтанламас универсал ишлаб чиқармоқчи

Mercedes-Benz йўлтанламас универсал ишлаб чиқармоқчи

Немис компанияси Mercedes E-синфнинг янги версиясини ишлаб чиқариш устида бош қотирмоқда.

Янги автомобиль 2017 йилда бозорга чиқиши ва Audi A6 Allroad русумига рақобатчи бўлиши кутиляпти. Бу ҳақда Mercedes-Benz бош инженери сўзларига таяниб Auto Express нашри хабар қилмоқда.

Бош инженер “универсални кросссоверга яқинлаштирмоқчи”лигини билдирди. Бироқ батафсил маълумотларни келтирмади.

Тахминларга кўра янги Mercedes-Benz Е-синф русумлари бўғимига мансуб бўлади ҳамда 2,2 (170 от кучига эга) ва 3 (258 от кучига эга) литрли эга мотор ўрнатилади. Гибрид версияси ишлаб чиқарилиши ҳам мумкин.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"