Mercedes шиналарни сув билан совутиш тизимини патентлади

Mercedes шиналарни сув билан совутиш тизимини патентлади

Янги тизим мутлақо ўзига хосдир. Ғилдиракка форсункалар ўрнатилган. Машинани ювганда ёки ёмғир ва қор эриганда махсус резервуарга сув тўпланади ҳамда сув форсунка орқали ғилдиракка пуркалади. Бундан мақсад шинанинг ҳароратини бирдай тутиб туришдир. Ёзда резина қизиб кетмаслиги учун совутишга, қишда эса қор ва муз қолдиқларидан тозалаш учун иситишга тўғри келади.

“Мерседес”нинг тегишли қисмларига ўрнатилган датчиклар шароитни баҳолай олади. Масалан, илиқ кунда шина мақбул ҳароратда бўлади ва сувли тизимни ишлатишга эҳтиёж сезилмайди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"