Mercedesдан янги купе

Mercedesдан янги купе

Mercedes компанияси янги тўрт эшикли CLC купе автомобили устида ишлашга киришди, деб хабар қилади Autobild. Автомобилни Хитой ички бозорига чиқарилувчи CClass узайтирилган версияси базасида ясашади. Янги моделни 2020 йилдан сўнг сотиш режалаштирилмоқда. Бензин ва дизель мотори билан жиҳозланади, шунингдек автомобилнинг гибрид версияси ҳам бўлади. Олти цилиндрли 435 от кучини берувчи мотор ва 20 от кучига эга электромотор билан таъминланади. Кейинроқ купенинг зарядланувчи нусхасини ҳам яратиш режалаштирилмоқда. AMG версия 4,0 литрли твинтурбо V8 мотор билан жиҳозланади. Норасмий хабарларга кўра мотор 500 от кучига эга.

CClass премьераси шу йилнинг сентябрида Франкфурт автосалонларидан бирида бўлиб ўтди. Автомобиль дизайни SClass Coupeни эслатади. Янги машина олдинги нусхасига қараганда 95 ммга узайган, 40 ммга кенгайган, ғилдираклар базаси эса 80 ммга катталашган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"