Mercedesнинг янги зирҳли машинаси билан танишинг

Mercedesнинг янги зирҳли машинаси билан танишинг

Mercedes-Benz компанияси G 500 4×4 базасидаги янги зирҳли автмобилни синашга киришди. Автомобилни Шимолий қутб доирасида қишки синов ишлари пайтида пайқаб қолиб суратга олинган.

Айни кунда зирҳли машинанинг техник тавсифига оид бирор-бир хабар маълум эмас. Олд бампери кучайтирилганлиги, шатакка олувчи зўғатаси (проушина) расмдан кўриниб турибди. Йўлсиз жойларда юриши учун ғилдираклари баланд ишланган, покришкаси қалин ва ғадир-будур, зина ўрнатилган.

Машинанинг синов нусхаси зирҳга ўхшаш махсус кузов панелига ўраб қўйилган. Туркум ишлаб чиқарилганида STANAG таснифи бўйича иккинчи даражали муҳофаза ўрнатилади. Бу дегани, 30 метрдан туриб 695 м/с тезликда отилган 7,62мм x 39 патроннинг зирҳтешар-ёндирувчи ўқини, 155 ммли осколкали-фугасли снаряд ва тубида портлаган мина зарбини тутиб қолади.

Зирҳли йўлтанламасга 3 литрли 181 от кучига эга V6 дизель мотор ўрнатилиш эҳтимоли катта. Двигатель 5 поғонали автоматик трансмиссия билан ишлайди. Тўла узатмали. Энг юқори тезлиги 140 км/соатни ташкил этади.

Mercedes-Benz зирҳли автомобилининг оммага кўрсатилиш муддати аниқ эмас.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"