Минг от кучига эга Mercedes-AMG гиперкари 2018 йилда чиқарилади

Минг от кучига эга Mercedes-AMG гиперкари 2018 йилда чиқарилади

Mercedes тарихидаги энг кучли серияли суперкарнинг тайёрлаш ишлари бошланди. Бу ҳақда Daimler AG концерни бўлим бошлиғи Томас Вебер хабар берди.

Mercedes-Benz SLR McLaren спорткарини ишлаш жараёнида немислар британиялик ҳамкор топишди. Бу McLaren эмас, Lotusдир. Ҳамкор шасси тайёрлашни зиммасига олади, қолган ишни AMG бўлинмаси бажаради.

Мутахассисларнинг айтишича, гиперкар енгил ва ўта кучли бўлиб, Нюрбургринг трассасида янги рекорд ўрнатиши мумкин. Машинани ясашда Формула-1 технологияси қўлланяпти. 1,6 литрли турбомотор ўрнатилади. Рекуперация тизими ҳам бўлади.

Гиперкарнинг тўла тавсифи эълон қилинмади, ҳозирча, минг от кучига эгалиги маълум. Кам сонда ишлаб чиқарилади, баҳоси 2 млн евродан ортиши кутиляпти. Немис гиперкари Aston Martin-Red Bull 001 билан рақобатлашади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"