Москвада нодир совет вездеходи қайта тикланди

Москвада нодир совет вездеходи қайта тикланди

Сиз расмда кўриб турган автомобиль ССРИнинг уч ўқли, сузувчи “Кўк қуш” вездеходи бўлади. Фазогирларга ёрдам кўрсатиш учун бу машина тоғ келса кемириб, сув келса симириб йўл босади. Сувда сузади, дарахтларни эзиб ўтади, тамоман йўлсиз шароитда юриш унга чўт эмас. “Кўк қуш”имиз оддий вездеход эмас, таркибига шнекоход ҳам кирувчи яхлит комплекс ҳамдир. Шнекоход ҳақида “Собиқ совет машиналари нималарга қодир?” мақоламизда ўқинг.

Вездеходни ООО “МСЦ6 АМОЗИЛ” фирмаси тиклади. Бу фирма ҳукумат лимузинлари ясаш ишлари билан шуғулланаётгани ҳақида илгари ёзганмиз.

Оддий “Кўк қуш”лар ўттизтача ишлаб чиқарилган. Хабаримизда назарда тутилган нусхаси эса ССРИ тарқаб кетишидан бироз олдинроқ идоралараро комиссиянинг топшириғи асосида махсус кучайтирилиб ишлаб чиқарилган. “Спецтехника и коммерческий транспорт” порталининг ёзишича, бундай версиялари бармоқ билан санарлидир.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"