Москвада симсиз юра оладиган троллейбус қатнай бошлади

Москвада симсиз юра оладиган троллейбус қатнай бошлади

Троллейбус соатига 60 км тезликда йўл босади. Салонга 153 йўловчи жойлашади, ногиронлар учун алоҳида ўриндиқлари, аравачали йўловчилар учун кўтарма йўлакчалари мавжуддир. Йўловчиларга хуш ёқадиган яна бир қулайлиги салонда телефонни зарядлаш учун розеткалар ўрнатилганлигидир.

Троллейбус симсиз юра олишининг сири нимада? Чунки Белоруссиянинг “Белкоммунмаш” заводи ишлаб чиқарган бу транспортга дизел-генератор ўрнатилган.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"