Нижний Новгород – Урганч  йўналишида тўғридан тўғри авиақатновлар  йўлга қўйилди

Нижний Новгород – Урганч  йўналишида тўғридан тўғри авиақатновлар  йўлга қўйилди

Урганчга рейслар Стригино аеропортидан амалга оширилади. Бу Нижний Новгород учун янги йўналиш, дея хабар берди аеропорт матбуот хизмати.

С7 авиакомпанияси самолётлари чоршанба кунлари парвоз қилади. Нижний Новгороддан жўнаб кетиш соат 21:10 га, Урганчга етиб келиш соат 02:25 га (маҳаллий вақт билан) режалаштирилган.

Стригинога қайтиш рейси соат 04:15 га (маҳаллий вақт), етиб келиш соат 5:35 га режалаштирилган.

Парвозлар Боеинг 737 самолётларида амалга оширилади.

Навбатдаги рейс учун чипта нархи 11,6 минг рублдан бошланади (тахминан 1,7 млн соʻм), дейилади авиаташувчи сайтидаги маьлумотда.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Boeing