Nissan ҳаммабоп янги кроссоверни расман тақдим этди

Nissan ҳаммабоп янги кроссоверни расман тақдим этди

Ёзги олимпиада ўйинларига бағишланган автомобиль ҳақида маълумотлар ошкор этилди. Nissan Kicks деб ном олган машина Juke русумидан 160 ммга узун (4295 мм), ғилдираклар базаси эса 80 ммга каттароқ (2610 мм). Kicks кўзимиз ўрганган одатий қиёфада, бироқ Nissanнинг бошқа халқчил кроссоверларидан кўра иш унумдорлиги баланддир.

Кроссовер асосида V платформаси жойлаштирилган. Ҳозирча, биргина турдаги мотори бор: 1,6 литрли, атмосферали H4 двигатель 114 от кучига эга. 5 поғонали механик қути билан ишлайди. Олд узатмали.

Интерьер замонавий ва кўркам жиҳозланган, аммо Juke даражасида серҳашам эмас.

Kicks, аввало, Ниссаннинг Мексикадаги заводида ишлаб чиқара бошланади. Кейинчалик бошқа давлатларда йиғиш режалаштирилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"