Nissan ўзининг янги фургони суратларини намойиш этди

Nissan ўзининг янги фургони суратларини намойиш этди

Nissan компанияси Primastar’нинг ўрнини эгаллайдиган, NV200 ва NV400 фургонлари орасидан жой оладиган ўзининг янги тижорий модели — NV300’нинг тизерини намойиш этди. У 2014 йилдан бери ишлаб чиқарилаётган учинчи авлод Renault Trafic’нинг фейслифт қилинган версиясидир.

Автомобилнинг техник тавсифи ҳозирча сир сақланмоқда. Габарити бўйича у узунлиги 4400 миллиметр бўлган NV200’дан каттароқ бўлиши кутилмоқда. Маълумот учун, Renault Trafic’нинг узун версияси узунлиги 5399 миллиметр, калтасининг узунлиши эса 4999 миллиметрдир.

NV300’га қандай моторлар ўрнатилиши ҳозирча номаълум. Таққослаш учун, Trafic’га қуввати 90 ва 140 от кучига тенг 1,6 литрли турбодизель моторлар ўрнатилади. Trafic’нинг тезлик узатиш қутиси — олти босқичли “механика”дир.

Nissan янги автомобиль ҳақидаги қўшимча маълумотларни яқин ойларда эълон қилиши кутилмоқда. NV300’нинг оммавий премьераси сентябрь ойида Ганноверда бўладиган тижорий транспорт кўргазмасида бўлиб ўтади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.