Nissan йигирма йиллигини сумкача илмоғи билан нишонламоқда

Nissan йигирма йиллигини сумкача илмоғи билан нишонламоқда

Nissan матбуот хизматининг хабар беришича, сумка илмоғи биринчи марта 1996 йилнинг ёзида Nissan Almera хэтчбекида пайдо бўлган. Бугунга келиб худди шу илмоқча Qashqai ва X-Trail русумларига ўрнатилади. Тўғри, бу сафар ускуналар панелига эмас, юкхона бўлмасига.

Nissan машиналарида фойдали қўшимча мосламалар, ёрдамчи қурилмалар учраб туради. 1986 йилда Nissan Bluebird автомобилига босиб ўтилган йўлни ҳисобловчи иккита аналог ҳисоблагич ўрнатилди. Профессионал ҳайдовчилар хизмат мақсадида ва шахсий мақсадларда босиб ўтган йўлларини у орқали ўлчаб боришади.

Автомобилни илмоқ, иккита йўл ҳисоблагичдан ташқари бошқа фойдали мосламалар билан ҳам жиҳозласа бўлади. Сайтимиз “Ҳар бир автомобилда асқотадиган оддий ашёлар” рўйхатини нашр этган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"