Nissan йўл захираси 550 кмли электромобиль яратади

Nissan йўл захираси 550 кмли электромобиль яратади

Электромобиль Leaf хэтчбекининг янги авлоди бўлиб, 2018 йилда савдога чиқарилади. Бир неча версияларда харидорга тақдим этилади. Тўла заряди билан 340 миль (тахминан 550 км) йўл босиши мумкин.

Хэтчбекка 60 кВт∙соат сиғимли аккумуляторлар тўплами жойланади. Ҳозирги вақтда Nissan Leaf русумининг батарея сиғими 30 кВт∙соат бўлган версиясига буюртма бериш мумкин. У стандарт русумдан қимматроқ туради. Аммо стандарт русум қуввати 200 км йўл босишга етса, қиммат русумники 250 кмга етади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"