Noble M600 суперкарининг “томи кетди”

Noble M600 суперкарининг “томи кетди”

Англияниг Гудвуд шаҳридаги тезлик Фестивалида Британиянинг Noble Automotive компанияси Noble M600 спорт автомобилининг усти очиқ версиясини намойиш қилди.

Noble M600 Speedsterнинг ташқи кўриниши аллақачондан бери сир эмас. Ялпи ишлаб чиқарилишидан аввалги прототипи ўтган йил бошида Бирмингемдаги Autosport International моторшоусида намойиш этилган. Серияли тайёрлашга ўтилишидан олдин двигатель яхши совутилиши учун машинанинг орт қисми бир оз ўзгартирилди холос.

Карбонпластикдан ишланган томи 30 сонияда тахланади ва йиғилади. Биргина муаммо йиғилган томини қаерда сақланишидир, чунки машинада унга жой йўқ. Шунинг учун узоқ муддатли сафарга олиб кетиб бўлмайди. Ёмғир ёққанда эса ҳайдовчи қўшимча брезент томни ёпиши мумкин.

Суперкарга автомат қути ўрнатилган. 4,4 литрли битурбо мотор 650 от кучини етказиб беради. Спорткупенинг энг юқори тезлиги 362 км/соат бўлиб, юзга босиши учун 3,1 сония етарли.

Noble M600 Speedster савдоси шу йил охиригача бошланади. Буюк Британияда 220 минг фунт стерлинг ёки 293 минг доллар нархда сотилади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"