Нодир Ferrari 330 LMB 33 млн долларга баҳоланди

Нодир Ferrari 330 LMB 33 млн долларга баҳоланди

Monterey Car Week кимошди савдоси ташкилотчилари 53 йил муқаддам ишлаб чиқарилган Ferrari 330 LMB купесини сотишни мўлжаллаяпти. Ноёб “Феррари” Ле-Ман пойгалари учун махсус лойиҳалаштирилган.

Очиғини айтсак, мазкур спорт купеси пойгада қойил қоларли натижа кўрсатмаган. 1963 йилдаги Ле-Ман мусобақасида бешинчи ўринни олгани энг арзигулик ютуғидир.

Спорт купе 250 GТО русумининг такомиллаштирилган версиясидир. Олти литрли 390 от кучига эга мотор ўрнатилган. Бир дақиқада 7500 марта айланади.

Ferrari 330 LMB русумидан атиги тўрт дона ишланганини айтиб ўтиш лозим. Ташкилотчилар уни 33 млн долларга сотишдан умидвор.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"