Нодир Ferrari кимошдида 32 млн еврога сотилди

Нодир Ferrari кимошдида 32 млн еврога сотилди

Ferrariнинг ноёб русуми Париждаги аукционда сарлавҳада кўрсатилган нархда сотилди.

Spider Scaglietti русумидан бор-йўғи 4 нусха ишлаб чиқарилган. Уни АҚШлик номаълум пулдор сотиб олди.

Британиялик машҳур автопойгаси Стирлинг Мосс 1958 йилда шу автомобилни бошқариб “Формула-1” Гран-присини ютиб олган. Спорт автомобили “Ле-Манда 24 соат” мусобақасида ҳам қатнашган.

Автоспортнинг энг афсонавий машинасининг бошланғич баҳоси кимошдида 20 млн еврога белгиланди.

1970 йилда автомобилни француз пойгачи ва коллекционери Пьер Бардинон харид қилган. Унинг вафотидан сўнг оила аъзолари коллекциянинг айрим нодир ашёларини сотишга қарор қилишган.

Нодир автомобилларни олиб сотиш сердаромад тижоратга айланмоқда. Тўрт ой аввалги кимошдида Ferrari 250 GTO русуми 52 млн долларга баҳоланган эди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"