Норвегияда бензин ва дизель двигателли автомобиллар тақиқланади

Норвегияда бензин ва дизель двигателли автомобиллар тақиқланади

Норвегия ҳукумати 2025 йилдан бошлаб мамлакатда бензин ва дизелли двигателда ҳаракатланувчи автомобиллардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Motor.ru хабар берди.

Ҳозирги вақтда ушбу ташаббус Норвегиянинг тўртта асосий партияси вакиллари томонидан муҳокама қилинмоқда ва, катта эҳтимол билан, улар келишувга эриша олади. Агар қонун қабул қилинадиган бўлса, орадан ўн йил ўтиб бу мамлакатда фақат электр ёки водород ёрдамида ҳаракатга келадиган машиналардан фойдаланиш мумкин бўлади.

Маълумот учун, ҳозирги вақтда Норвегияда сотилаётган янги автомобилларнинг 24 фоизи айнан шундай — электр ёки водородда ҳаракатланувчи машиналардир.

Май ойида Норвегия электрокарлари ва гибрид моторли машиналари сони 100 мингдан ошган жаҳондаги тўртинчи мамлакатга айланган эди. Норвегиядаги “яшил” машиналарнинг эгалари харид ва рўйхатдан ўтиш солиғидан озод этилади, қувватлантириш шохобчаларидан бепул фойдаланиши мумкин, шунингдек, жамоат транспорти учун мўлжалланган ажратилган бўлаклардан ҳаракатланиш ва автотураргоҳлардан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.

2016 йилнинг апрель ойида Голландия парламенти қуйи палатаси 2025 йилдан бошлаб мамлакатда ички ёнув двигателли машиналар савдосини тўхтатиш тўғрисидаги қонунни қабул қилган эди. Агар қонун тўққиз йилдан сўнг кучга кирадиган бўлса, мамлакат кўчаларида фақат бу муддатгача сотилган бензин ва дизель двигателли машиналар ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.