Нью-Йорк полициячилари “Смарт”чаларда юради

Нью-Йорк полициячилари “Смарт”чаларда юради

Нью-Йорк полициячилари аввалдан ҳар хил автомобилларда юради. Уларнинг автопаркига яна 250та ихчам машина қўшилди.

Smart ForTwo номли икки ўринли электромобилнинг мотори ҳажми 0,9 литр. Қуввати 90 от кучига тенг. Энг юқори тезлиги соатига 130 км.

Оддий маиший розеткадан 2,5 соатда, махсус зарядлаш станциясидан 40 фоиз тезроқ вақтда қувват олади. Йўл захираси 160 кмга тенг.

Кичкиналигига қарамасдан Америка полициясининг барча белгилари унда мужассам: тегишли ранг, NYPD ёзуви, маёқчалари, радиостанцияси рисоладагидек.

Smart электромобиллари шаҳар марказида хизмат қиладиган мотороллерларнинг ўрнини алмаштиради.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"