Олтовлон ва еттинчи (видео)

Олтовлон ва еттинчи (видео)

Навбатдаги хабаримизга Чингиз Айтматов ҳикояси сарлавҳасини бежизга қўймадик. Гап шундаки, қуйидаги 44 сонияли минифильмда қаҳрамонлар 6 хил усулда ҳаётдан кўз юмади, еттинчисининг ҳаётини эса “Волво”нинг автоматик тормозланиш функцияси сақлаб қолади.

Видеолавҳа ўзида қора юмор анъанасини жамлаган. Унга швед компаниясининг алоқаси йўқ, бошқа реклама агентлиги тайёрлаган.

Кадр ортида янграётган қўшиқда фожиавий ўлимлар бир-бир санаб ўтилади: Эмбер кампирни автобус уриб кетади, қария Беррини қушлар талайди, уй бекаси Кларани шкаф босиб қолади, Дора ва ўртоқлари ўзларини осишади, Эллен эса портловчи мосламага учрайди. Ниҳоят, Volvo XC90 кроссоверининг ёши ўтинқираган ҳайдовчиси Фреддини йўлда юраги хуруж қилади, бу вақтда Гарри йўлни кесиб ўтаётганди…

Гарри ва кучукларининг ҳаётини Volvoнинг автоматик тормозлаш тизими сақлаб қолгани видеолавҳа охирида англашилади. Сўнгги титрда яшаб қолиш тилаги билдирилади.

Видеолавҳанинг томошабинлар эътиборидан четда қоладиган жиҳати бор: унинг қаҳрамонлари номи алфавит тартибидадир: А — Amber, В — Barry, C — Clara, D — Dora, E — Ellen, F — Freddy ва кейингиси Гарри (G-Garry). Реклама муаллифлари тасодифий ҳалокатга чап бериш мумкинлигини таъкидламоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"