Opel Astra’нинг универсали 200 килограммга енгиллашди

Opel Astra’нинг универсали 200 килограммга енгиллашди

Opel компанияси янги авлод Astra Sports Tourer’нинг универсалини расман намойиш этди. Модель конструкциясида юқори ва ўта юқори даражада мустаҳкам пўлатдан кенг фойдаланилгани сабаб, «Астра»нинг оғирлиги, модификациясидан келиб чиққан ҳолда, ўртача 200 килограммга камайди: моделнинг базавий (энг оддий) версияси энди 1263 килограмм тош босади.

Янги авлод универсалининг габарит узунлиги 4702 миллимтер, кенглиги 1871 миллиметр, баландлиги эса 1499 миллиметрга тенг. Шундай қилиб, модель эски авлодга нисбатан тўрт миллиметр узун, 57 миллиметрга кенг ва 37 миллиметрга паст.

Opel Astra Sports Tourer универсали

Opel орқа ўриндиқлар йиғилганда ҳосил бўладиган багаж учун жой ҳажми ҳақидаги маълумотларнигина ошкор этди — юк учун жами 1630 литр жой бўлиб, бу моделнинг эски версиясидаги кўрсаткичдан 80 литрга кўп. Моделнинг орқа бампери остидаги узатгич (датчик)га оёқ билан тегинилса, машинанинг бешинчи эшиги ёпилади (ёки очилади — заруратга кўра).

95a881a35bbea4deed50604a0c0e489ab39ebb7d

Astra Sports Tourer’нинг моторлар гаммаси ҳажми 1,0 литрдан 1,6 литргача бўлган бензинли ва дизелли турбодвигателларни ўз ичига олган бўлиб, уларнинг қуввати 95—200 от кучи оралиғидадир.

Opel Astra Sports Tourer универсали

Универсалга ўрнатилган асбоб-ускуналар рўйхатида, масалан, асосий чироқнинг матрицавий ёруғлик диодли фаралари, Apple Carplay ва Android Auto функцияларига эга мультимедиа тизими, шунингдек, бир қатор хавфсизлик тизимлари, хусусан, ҳаракатнинг равонлигини кузатиш хоссаси ва тўқнашув ҳақида огоҳлантириш тизими бор.

Opel Astra Sports Tourer универсали

Кейинги авлод Opel Astra Sports Tourer универсалининг омма олдидаги илк намойиши сентябрь ўрталарида, Франкфурт автосалонида бўлиб ўтади. Модель савдоси Германияда октябрь ойида бошланади.

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.