Ўз ҳуқуқингизни ҳимоя қилиш ва билиш учун инспектордан қандай ҳужжатни талаб қилиш лозим?

Ўз ҳуқуқингизни ҳимоя қилиш ва билиш учун инспектордан қандай ҳужжатни талаб қилиш лозим?

Савол: Дейлик, ЙПХ ходими мени тўхтатди. У ўзини таништиргандан сўнг мен ўз ҳуқуқимни ҳимоя қилишим ва билишим учун инспектордан қандай ҳужжатни талаб қилишим лозим?

 Жавоб: —ЙПХ инспектори ҳайдовчини бирон сабабга кўра тўхтатганидан сўнг ҳайдовчидан ҳужжатларини тақдим этишини сўрайди. Ундан олдин эса ўзини таништиради. Ҳайдовчи учун биринчи ҳужжат инспектор ходимининг кўкрак нишонидир. Ҳар бир инспектор махсус кўкрак нишонига эга бўлиб, ушбу нишонда вилоят ва ҳудудга қараб, бошидаги иккита ҳарфда фарқ бўлади. Борди-ю, ҳайдовчи инспектор ходими ишидан норози бўлса ва уни устидан шикоят қилмоқчи бўлса, ўша 4 та рақамни билиб олиши кифоя. Бундан ташқари, ҳайдовчига нисбатан баённома  тузилса, ҳайдовчининг огоҳлантириш талони ортига ЙПХ ходимининг исм-шарифи (қайси отряд ёки бригадага қарашли экани) ва кўкрак нишонидаги рақам ёзилади.

«Avto Plyus» газетаси билан ҳамкорликда тайёрланди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.