«Ўзавтосаноат» ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришдан 2,3 триллион фойда кўради

«Ўзавтосаноат» ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришдан 2,3 триллион фойда кўради

Орадан икки йил ўтиб ўзбек компанияси автомобиль деталлари ва бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиради. Ҳозирда бу маҳсулотларнинг маҳаллийлаштирилганлик даражаси 50 фоиз атрофида.

«Ўзавтосаноат» АК ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имконини чамалаб 2,3 триллион сўм фойда кўришини баҳолади, деб хабар қилади “Экономическое обозрение” нашри.

Компания бошқарув раисининг ўринбосари Рустам Юсупов IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида юқоридагиларни таъкидлаб ўтди. Енгил автомобиль жами 7 минг деталлардан ясалган, уларнинг 3,4 минги Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилмоқда. Компания вакиллари келгуси икки йилда қолган ярмини ҳам ишлаб чиқаришга эришишни кўзлайди.

Айни вақтда автосаноатимизда бутловчи қисмларни «Ўзавтосаноат»нинг 20та корхонаси ва мамлакат ҳудудидаги 160тача завод ишлаб чиқаради. Деталларни дунёнинг 20 мамлакатидан 120 шерик компаниялар етказиб беради.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"