«Ўзавтосаноат»: Самарқандда Isuzu пикаплари ишлаб чиқарилиши бошланиши ҳақидаги хабарлар ҳозирча асоссиз

«Ўзавтосаноат»: Самарқандда Isuzu пикаплари ишлаб чиқарилиши бошланиши ҳақидаги хабарлар ҳозирча асоссиз

Ўзбекистонлик автоҳаваскорларнинг Facebook’даги оммабоп гуруҳларида, шунингдек, Telegram мессенжерида «Ўзавтосаноат» биносининг ҳовлисида турган Isuzu’нинг икки ва тўрт эшикли пикаплари суратлари тарқалмоқда.

Суратда акс этган автомобиллар янги, айни вақтда, уларга Самарқанд вилоятида давлат рақам белгилари берилганини кўриш мумкин. Фойдаланувчилар мазкур автомобиллар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши мумкинлиги, бу маҳаллий тадбиркорлар ва фермерлар учун яхши совға бўлишини таъкидлаган.

«Дарё» интернет-нашри мазкур фотосуратлар юзасидан «Ўзавтосаноат» компанияси матбуот хизматига мурожаат қилди.

Isuzu’нинг бу автомобиллари Ўзбекистонга намуна тарзида олиб келинган. Бу автомобилларнинг Самарқанддаги автозаводда ишлаб чиқарилиши ҳақидаги гап-сўзлар ҳозирча ҳеч қандай асосга эга эмас.

«Ўзавтосаноат» матбуот хизмати

Маълумот учун, суратларда иккинчи авлод Isuzu D-Max пикапларининг икки ва тўрт эшикли модификациялари акс этган. Isuzu компанияси мазкур моделни General Motors билан яқин ҳамкорликда тайёрлаган, баъзи мамлакатларда бу автомобиль Chevrolet D-Max номи билан сотилади. Модель ҳозирда асосан Таиландда ишлаб чиқарилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.