“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг барча самолётларида Wi-Fi бўлади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг барча самолётларида Wi-Fi бўлади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси барча самолётларига Wi-Fi интернет технологиясини ўрнатмоқчи, деб ёзмоқда Podrobno.uz.

Декабрда авиакомпания Wi-Fi ускунали иккита Airbus A320 neo лайнерини харид қилади. Аммо компаниянинг қолган самолётлари “вайфай”сиз қолиб кетмайди. Миллий авиакомпаниямизнинг барча мижозларига интернетдан фойдаланиш учун максимал қулайлик яратиб берилади. Бу ишларни Uzbekistan Airways Technics базасида бажарилади.

Миллий авиакомпания 2011 йилда ўз самолётларини Panasonic кўнгилочар тизими билан жиҳозлаганини айтиб ўтиш жоиздир.

Ҳозирги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиапарки Boeing-757/767, Boeing-787−8 Dreamliner, А320 самолётлари ҳамда Boeing-767−300BCF юк ташувчи ҳаво кемаларидан иборат.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"