Ўзбекистон мигрантлар учун махсус поезд ва автобусларни йўлга қўяди

Ўзбекистон мигрантлар учун махсус поезд ва автобусларни йўлга қўяди

Ўзбекистон Россия ва Қозоғистонга ишлашга борадиган ўзбекистонлик фуқаролар учун поезд ва автобуслар ҳаракатини йўлга қўяди. Бу ҳақда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Зокир Умаров маълум қилган, деб ёзади Qalampir.uz.
 
Аввалроқ, Бухородан Россияга махсус автобус йўналишдари йўлга қўйилган эди. Ушбу тадбирларни янада кенгайтириш учун поезд ва автобус йўналишлари нафақат Россия ва Қозоғистон, балки бошқа мамлакатларга ҳам қўйилиши кўзда тутилган.
 
“Ушбу тизимнинг янада самарали ва хавфсиз фаолият олиб бориши учун Президент фармонига асосан қўшимча хатти-ҳаракатларни шакллантиришимиз керак ва Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги қарорларига баъзи ўзгаришлар киритилиши кутилмоқда”, дейди вазир ўринбосари.

У шунингдек, худди шу каби лойиҳалар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси доирасида ҳам олиб борилаётганини маълум қилди.
 
Бу борада махсус қарор лойиҳаси тайёрланган ва яқин кунларда қабил қилиниши кўзда тутилган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.