“Ўзбекистон темир йўллари” Янги йил муносабати билан чипталарга чегирмалар белгилади

“Ўзбекистон темир йўллари” Янги йил муносабати билан чипталарга чегирмалар белгилади

Ўзбекистон Республикасининг ўрта-махсус таълим ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшларни рағбатлантириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2016 йил 28 декабрдан 2017 йил 10 январгача эълон қилинган қишки таътил вақтида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ўқувчи ва талабаларга белгиланган чегирмалар тўғрисида маълум қилди, дея хабар қилади Qalampir.uz.

Маълумотларга қараганда, Янги йил муносабати билан қишки таътилга чиққан талабалар ва ўқувчилар учун Ўзбекистоннинг ички йўналишларида йўл чипталарини харид қилиш учун 50 фоизлик имтиёз белгиланди.

Поезд қатновлари ва чипта харид қилиш билан боғлиқ саволлар юзасидан қўшимча маълумот олиш учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 1005 қисқа рақамига мурожаат қилиш мумкин. Маълумотхона узлуксиз ишлайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.