Ўзбекистонда 1000 км автомагистрал янги оғирлик стандартига ўтказилади
Ўзбекистонда 2019 йилнинг охирига қадар мамлакатни кесиб ўтган халқаро автомагистралларни янги оғирлик стандартига ўтказиш дастури амалга оширилмоқда, республика Йўл фонди вакили хабарига асосан Sputniknews-uz.com ёзмоқда.
Маҳаллий автомобилчиларга “гармошка” тушунчаси яхши таниш. Ўзбекистоннинг иссиқ иқлимида ёзда асфальт ўта юқори даражагача қизийди, шу вақтда унинг устидан оғир юк машинаси ўтганда йўлда гармошка пайдо бўлади. Ўнлаб йиллар олдин қурилган йўллар, замонавий автомобиллар оғирлигига дош бера олмайди.
Экспертнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистонда 2013 йилдан бери республика автомагистралларини янги оғирлик стандартига ўтказиш дастури амалга оширилмоқда. Унга кўра юк автомобилининг ҳар бир ўқига тушадиган оғирлик 10 тоннадан 13 тоннага оширилмоқда. Янги қуриладиган йўллар эса, бошидан янги стандарт бўйича қурилади.
Яқин тўрт йил ичида, асосий янгилаш ишлари «Бухоро-Қарши-Ғузор-Термез» ва «Бейнау-Қўнғирот-Бухоро-Навоий-Самарқанд-Тошкент-Андижон» йўналишларида амалга ошириш режалаштирилган.