Ўзбекистонда 54та пост тугатилди

Ўзбекистонда 54та пост тугатилди

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг ахборот беришича, Ўзбекистондаги жами постларнинг 60 таси йўл-патруль хизмати маскани, 73 таси эса патруль-пост хизмати стационар маскани ҳисобланади.

Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари мутахассисларидан иборат гуруҳлар томонидан мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари ва блок постларининг фаолияти ўрганилиб, шу кунга қадар автомобиль йўлларида жойлашган жами 54 та постнинг фаолияти тугатилди. Шулардан, 21таси мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари, 14таси блок постлар ва 19 тасини тўсиқ постлари эди. Бу ҳақда телеграмдаги давлетов.уз канали ёзди.

Қолган постларнинг ҳам фаолияти танқидий қайта кўриб чиқилмоқда.

Беш кун муқаддам Фарғона ва Самарқандга киришдаги патрул постлари олиб ташланган.

Эслатиб ўтамиз: ўтган ҳафтада мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев йўл-патрул постларини қаттиқ танқид қилиб, олиб ташлашган чақирган эди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"