Ўзбекистонда автомобиллар ойналарини қорайтиришга рухсат берилади

Ўзбекистонда автомобиллар ойналарини қорайтиришга рухсат берилади

Ўзбекистонда пуллик асосда автомобил ойналарини қорайтириш(тонировка)га рухсат бериш таклиф этиляпти.

Қарор лойиҳасига кўра, орт томондаги ойнани қорайтириш қиймати 3,44 миллион сўм, орт томондаги ва иккита ён ойнани қорайтириш 6,9 миллион сўмга тенг бўлади. Лойиҳада олд томондаги ойналар назарда тутилмаган. Хорижликлар учун бу борада рухсат олишлари учун 15 АҚШ доллари тўлаши кераклиги кўрсатиб ўтиляпти, деб ёзмоқда Repost.

Қайд этилишича, бундан келиб тушган маблағларнинг 90 фоизи маҳаллий бюджетга, шундан 50 фоизи пойтахт, 40 фоизи туман бюджетига йўналтирилади. Маблағлар “Обод маҳалла” дастурини ва бошқа ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун сарфланади.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.