Ўзбекистонда автотранспорт ижарасининг минимал ставкалари сақлаб қолинди

Ўзбекистонда автотранспорт ижарасининг минимал ставкалари сақлаб қолинди

Ўзбекистон ҳукумати 2018 йилда автотранспорт воситалари ижарасининг янги минимал ставкаларини сақлаб қолди, деб хабар беради Daryo.uz.

Минимал ставкалар автотранспорт воситаларини ижарага берганда солиқ базасини камайтиришга йўл қўймаслик мақсадида ўрнатилди.

Мазкур мулкни ижарага берган жисмоний шахслардан даромад солиғи шартномада кўрсатилган ижара тўлови суммасидан, ўрнатилган минимал ставкалардан кам бўлмаган миқдорда ундирилади.

Ставкалар турига қараб ҳар бир автотранспорт воситасига белгиланган. Енгил автомобиллар учун бир ойлик ижаранинг минимал ставкаси 330 минг сўм, бошқа турдаги автотранспорт воситалари (микроавтобус, автобус, юк машиналари) учун эса 645 минг сўм деб белгиланди.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.