Ўзбекистонда GM Uzbekistan автомобиллари 30 фоизгача қимматлашди

Ўзбекистонда GM Uzbekistan автомобиллари 30 фоизгача қимматлашди

2015 йилнинг 14 декабридан бошлаб Ўзбекистонда GM Uzbekistan автомобиллари нархи 30 фоизгача кўтарилган.

Хусусан, Матиз 1 л с/к нархи аввалги 22 миллион 795 минг 720 сўмдан 33 миллион 516 минг сўмга қимматлашди. Kobalt LTZ/AT`нинг аввалги нархи 54 125930 сўмни ташкил этган бўлса, янги рўйхатда унинг баҳоси 78600000 сўм қилиб кўрсатилган. Nexia DOHS GLE c/k эса 35750830 сўм бўлса, янги рўйхатдаги баҳоси 49040000 сўмни ташкил этмоқда.

GM Uzbekistan автомобилларига белгиланган янги нархлар ҳақида расмий маълумотлар тақдим этилмади. Айрим манбаларнинг келтиришича, бу ҳақдаги расмий маълумотлар эртага, 15 декабрь куни маълум қилинади.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.