Ўзбекистонда транзит юклар GPS орқали назорат қилинади

Ўзбекистонда транзит юклар GPS орқали назорат қилинади

Республика ҳудуди бўйлаб юк ташилишини мониторинг қилиш хизмати сарлавҳадаги режани йил охирига қадар жорий қилмоқчи, деб хабар беради sputniknews-uz сайти. Бу тартибнинг амалда қўлланиши йўл бўйлаб божхона кузатувига эҳтиёж қолдирмайди.

“GPS технологияларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб автотранспорт воситаларида транзит билан олиб кетилаётган юкларни кузатишни амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, бир ой мобайнида тасдиқланиши мумкин.

Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб транзит юкларни олиб кетаётган автотранспорт воситалари ҳаракатини GPS тизими ёрдамида назорат ва мониторинг қилиш диспетчерлик маркази ташкил этилади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистондаги жами автомобиль йўлларининг узунлиги 150 минг кмни ташкил этади. Бундан 42,5 минг км умум фойдаланиш магистрал йўлларидир, жумладан, 3,2 минг км халқаро автотрасса ва 18,8 минг км давлат аҳамиятига молик йўллар саналади. 20та халқаро транспорт йўналишлари Ўзбекистон ҳудудидан ўтади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"