Ўзбекистонда видео камералар ўрнатилган жойларга тегишли йўл белгилари қўйилиши керакми?
Ўзбекистонлик адвокат Аҳтам Ҳикматов йўлларда видео қайдқилгичлар ўрнатилган жойларга тегишли йўл белгилари ўрнатиш ва йўл қомпаламаларида белгилар тортишни таклиф қилмоқда.
Ҳикматовнинг айтишича Ўзбекистонда ҳайдовчилар ва пиёдалар учун “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун ва Йўл ҳаракати қоидалари амал қилади, бироқ уларда фото ёки видео тасвирга олиш ҳақида огоҳлантирувчи белги киритилмаган.
“Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларининг қоидабузарликларини фото ва видео қайд қилиш махсус воситалари ўрнатилмоқда. Баъзилар улар ўрнатилган жойда кўплаб хорижий давлатлардаги каби “Видео қайд қилиш” белгиси ўрнатилиши ва йўл қопламаси устида тегишли ишора тортилиши керак демоқдалар. Бу ҳолат шу билан изоҳланадики, йўлда ўрнатиладиган камералар, радарлар ва детекторлар авваламбор жаримага тортиш воситаси эмас, балки огоҳлантирувчи воситалардир”, — деб айтмоқда адвокат.
Ҳикматовнинг айтишича, Буюк Британияда йўлларда ўрнатилган барча 5 минг камера белгиланган махсус харита чоп этилган, Кипрда эса йўлдаги барча радар ва камераларни белгилар ёрдамида белгилашни мажбурловчи қонун бор.
Тошкентда видеофиксаторлар тизимини 2016 йилнинг бошидан ишга тушириш режалаштирилган. Кейинроқ бу тизимни Ўзбекистоннинг бошқа йирик шаҳарларида татбиқ қилиш мўлжалланган. Видеокамералар биринчи босқичда тезликнинг меъёридан оширилиши, светофорнинг қизил чироғига ҳаракатланиш, йўналишли транспорт воситалари (автобус, маршрутка) линиялари бўйлаб ҳаракатланиш, рухсат этилмаган жойларга машина қўйиш каби қоидабузарликни қайд қилади.
Манба: Kun.uz