Ўзбекистонда яна учта аэропортнинг осмони “очилади”

Ўзбекистонда яна учта аэропортнинг осмони “очилади”

Sputnik сайтининг хабар беришича, эндиликда Андижон, Нукус ва Навоий аэропортларида “очиқ осмон” режими жорий этилади. Мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев туризмни риволантиришга бағишланган видеоселектор мажлисида бу аён бўлган.

Бундай тажриба мамлакатда биринчиси эмас. Феврал ойининг бошида президент Қарши аэропортини ихтисослашган хусусий компанияга бериш қарорини ва унинг ҳудудида “очиқ осмон” режими киритилишини (жумладан, лоукостер-компаниялар учун ҳам) маъқуллади.

“Очиқ осмон” режими ўзи нима? Бу хориж авиакомпанияларига халқаро парвозларни рейслар сони бўйича чекловларсиз амалга ошириш имконини туғдиради. Масалан, Россияда Сочи, Владивосток ва Калининград аэропортлари шундай режимда ишлайди. “Очиқ осмон” йўловчилар оқимини камида 25-30 фоизга оширади.

Бундан ташқари президент туристларни мамлакатга жалб этишда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” компаниясининг сустлигини қаттиқ танқид қилди ҳамда авиакомпанияга тез орада замонавий маркетинг технологияларини жалб этишни буюрди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"