Ўзбекистоннинг ҳайдовчилик гувоҳномаси энди Жанубий Кореяда ҳам тан олинади

Ўзбекистоннинг ҳайдовчилик гувоҳномаси энди Жанубий Кореяда ҳам тан олинади

24 декабрдан Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро Битим кучга кирди. Унга мувофиқ Ўзбекистоннинг ҳайдовчилик гувоҳномаси Корея Республикасида ҳам амал қилади

Мазкур ҳужжат 2015 йилнинг 28 майида Сеулда имзоланган бўлиб, Ўзбекистон фуқароларига Жанубий Корея ҳудудида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини беради. Энди Ўзбекистон фуқароларига Кореяда ҳайдовчилик бўйича назарий ва амалий имтиҳон топширишнинг ҳожати йўқ.

Корея фуқаролари учун бу тартиб бироз мураккаброқ. Корея Республикаси ҳайдовчилик гувоҳномаси, агар Корея Республикаси ваколатли органи томонидан қўйилган апостиль ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги нотариал идора томонидан тасдиқланган ўзбек тилидаги таржимаси бўлган тақдирда, Ўзбекистон ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ҳайдовчилик гувоҳномаси билан тенг равишда амал қилади..

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"