Пекинда Hyundai Solaris янги авлоди намойиш этилди

Пекинда Hyundai Solaris янги авлоди намойиш этилди

Корейс компанияси Verna номли ҳаммабоп седаннинг янги авлодини оммага ҳавола қилди. У асли бизга Solaris номи билан таниш автомобилнинг ўзидир. Янги Солярис шу йилданоқ ялпи ишлаб чиқарилмоқчи.

Hyundai Solaris биринчи авлоди 2010 йилда ишлаб чиқарилган. Йилдан йилга янги авлодлари тобора такомиллашиб бормоқда, хусусан, ўтган йилги Tucson версияси олдида биринчи авлод русуми ғариб кўринади. Solaris ҳам замонавий қиёфада гавдаланган, радиаторининг кенг панжараси, фарага туташ хромланган ҳошиялари ўзига хосдир.

Радиатор панжарасининг катаклари катта-катта. Hyundai келгуси русумларига ҳам бу услубни қўллайдими-йўқми – номаълум. Машина габарити 4 380 х 1 720 х 1 460 мм.

Hyundai Solaris Россиядаги энг машҳур хорижий маркалардан ҳисбланади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"