Peugeot 5008 минивэни кроссоверга айлантирилади

Peugeot 5008 минивэни кроссоверга айлантирилади

Peugeot компанияси 5008 минивэнининг янги авлодини чиқариш жараёнида уни етти ўринли кроссоверга айлантиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда L’Automobile нашри хабар бермоқда.

Кейинги авлод Peugeot 5008нинг моторлар гаммаси қуввати 130 от кучидан 215 от кучигача бўлган бензинли двигателлар, шунингдек, 120 от кучидан 180 от кучигача қувватга эга дизел агрегатлардан иборат бўлади. Кейинроқ бу сафда тўлиқ узатмали 5008га электр қуввати билан 50 километргача йўл босиш имконини берувчи гибрид мотор ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда.

Ҳозирги 5008 минивэни

Ҳозирги 5008 минивэни

L’Automobile нашрининг қайд этишича, Peugeot’нинг янгиланадиган мазкур модели иккинчи авлод i-Cockpit деб аталаётган янги интерьер архитектурасини ҳам қўлга киритади. Тахминларга кўра, бундай интерьердан илк бор 3008 кроссоверининг кейинги авлоди фойдаланилади.

Янги авлод Peugeot 5008 автомобилининг дебюти октябрь ойида Париж автосалонида бўлиб ўтади, деб кутилмоқда. Моделнинг савдоси 2017 йил бошида старт олиши мумкин.

Францияда ҳозирги вақтда Peugeot 5008 автомобили 27,3 минг евродан сотилмоқда. Минивэн учун 130 ва 165 от кучили бензин, шунингдек, 120 ва 150 от кучили дизель двигателлар таклиф этилади.

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.